“Давр” информацион дастури ёпилиши масаласига ойдинлик киритилди

“Давр” информацион дастури ёпилиши масаласига ойдинлик киритилди

Маълумки, “Давр” информацион дастури фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида хабар қилган эдик. Ушбу хабар юзасидан Ёшлар телерадиоканали директорининг биринчи ўринбосари Ҳусниддин Эргашев ўзининг Facebook’даги саҳифасида расмий муносабат билдирди.

 

“Карантин муносабати билан телеканаллар фаолиятида чекловлар жорий этилганлиги боис, ходимлар ва техника ресурсларидан унумли фойдаланиш мақсадида, вақтинчалик чора сифатида информацион дастурлар марказлашган ҳолда тайёрланиб эфирга узатилмоқда”, дейди Ҳусниддин Эргашев.

 

Унинг айтишича, Карантин чекловларига енгиллик берилгач, ҳар бир телеканал ўз информацион дастурини ўзи тайёрлаб эфирга узатиш тизимига қайтади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.